Бўлим ҳақида

«Маркетинг ва талабалар амалиёти» бўлими мудири

Ҳайитов Холмурод Жамардович

Тел: +998-71-237-09-85

E-mail: x.xayitov@tiiame.uz

 

 


“Маркетинг ва талабалар амалиёти” бўлими Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги қарор ва фармонлари, амалдаги Меҳнат Кодекси, қонунчилик ҳамда таълим соҳасидаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб иш кўради.

Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлимининг мақсади

Таълим хизматлари бозорида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти фаолият кўрсатишининг аниқ стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорийқилиш учун бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга тақсимлаш жараёнини исътемолчилар (иш берувчилар) томонидан бўлғуси мутахассис шахсига қўйилган талабларни бажаришга йўналтириш ҳамда бу жараёнга раҳбарлик қилиш, реклама-ахборотни режалаштириш ва уни олға силжитиш рағбатини таъминлаш, битирувчиларниишга тақсимлаш ва жойлаштиришни амалга ошириш ҳамда таълим хизматлари кўрсатишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш, ҳамкорлик шартномалар тузишни ташкил қилиш ҳамда назоратга олишдан иборат.

Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлимининг фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва назоратга олиш

1. «Маркетинг ва талабалар амалиёти» бўлимининг фаолияти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори тасарруфида бўлади.

2. «Маркетинг ва талабалар амалиёти» бўлими ўз фаолияти натижалари бўйича Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Илмий Кенгашида ҳар жориййилда камида бир марта ҳисобот беради.

3. «Маркетинг ва талабалар амалиёти» бўлими ўзига юклатилган вазифалар ижроси бўйича тегишли маълумотларни белгиланган шакл ва муддатларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигигатақдим этади.

4.«Маркетинг ва талабалар амалиёти» бўлими фаолияти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади ва ўрнатилган тартибда назоратга олинади.

КАРЬЕРА МАРКАЗИ

“Карьера маркази”нинг мақсади ва вазифаси

  • Талабаларни рақобатдош ходим бўлишига ва уларни ўз соҳаси бўйича малакавий кўникмаларни оширишга кўмаклашиш;
  • Иқтисодиёт тармоқлари учун малакали мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларга иш топишда кўмаклашиш;
  • Корхона, ташкилот ва муассасалар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркасини ташкил этиш;
  • Талабаларни касбий фаолиятига қизиқишини кучайтирувчи тадбирларни амалга ошириш;
  • Битирувчилар билан Олий таълим муассасасини муқаддам тамомлаган битирувчиларнинг ҳозирги меҳнат фаолиятлари (карьераси) тўғрисида суҳбатлар ўтказиш.

Иш берувчилар

  • Корхона, ташкилот ва муассасалар билан институт ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш;
  • Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг янги ходимларга бўлган талаблари тўғрисида маълумотлар базасини яратиш;
  • Талабалар учун корхона, ташкилот ва муассасалар билан учрашувлар ташкил этиб бориш;
  • Битирувчи талабалар учун тўғридан-тўғри иш амалиётини ташкил этиш;
  • Иш берувчилар соҳа мутахассисларини тажриба алмашиш мақсадида суҳбатлар, семинарлар, маърузалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
  • Иш берувчилар Карьера куни кўргазмаларида фаол иштирок этиши;
  • Бўш иш ўринлари ҳақидаги ахборотларни институт электрон почта манзилига юбориб туриш.

Талабалар

  • Меҳнат бозорида соҳага мос вакансия излаш кўникмаларига эга бўлиш;
  • Ишга кириш учун резюмелар тайёрлаш;
  • Иш берувчи билан суҳбатдан ўтиши.

Тадбирлар

  • Карьера куни ярмаркаси;
  • Иш берувчи ва талабалар билан учрашувлар ўтказиш;
  • Олий таълим муассасасини муқаддам тамомлаган битирувчилар ва талабалар билан суҳбатлар ўтказиш.

Касбга йўналтириш

  • Резюме (маълумотнома) тайёрлаш;
  • Суҳбат;
  • Тақдимотлар.

Онлайн манбалар

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизими билан ҳамкорликда соҳа бўйича бўш иш ўринларини электрон базасини яратиб институтнинг иш эьлонлари бўйича вебпорталида ёритиш;
  • Электрон база ҳар ойда янгиланиб борилиши ва унга янги бўш иш ўринларини киритиб бориш;
  • Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг кадрларга бўлган талаблари базасини яратиш;
  • Иш порталида талабаларнинг таржимаи ҳолларини жойлаштириш;
  • Бўш иш ўринлари ҳақидаги ахборотларни битирувчиларнинг электрон почта манзилларига юбориб туриш.


«Маркетинг ва талабалар амалиёти» бўлими 

Чориева Шахло Эшназаровна

Тел: +998-71-237-09-85

 

 

 


«Маркетинг ва талабалар амалиёти» бўлими бош мутахассиси

Джониқулова Барно Мусулмонқуловна

Тел: +998-71-237-09-85

 

 

 


«Маркетинг ва талабалар амалиёти» бўлими бош мутахассиси

Абдурахманова Дилфуза Шавкатовна

Тел: +998-71-237-09-85